22 декабрь, шанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико»си «Эспаньол» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол Антуан Гризманн томонидан киритилди. Натижада Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатида 1:0 ҳисобидаги 50-ғалабасини қўлга киритди, деб ёзади Marca нашри.
Бунгача Испания чемпионатида фақат 6 нафар мураббий шундай натижани қайд этган, аммо Симеоне улардан фарқли ўлароқ кам ўйин ўтказган.
Симеоне бошчилигида «Атлетико» энг кўп қайд этган натижалар — 35 ўйинда 2:0, 28 ўйинда 1:1, 23 ўйинда ҳисоб очилмаган (0:0), 20 та ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилган).
Барча мусобақаларни ҳисобга олинса, Симеоне жамоаси 71 ўйинда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)