Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида «Мисс полиция» танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Ғолиблар ҳудудий департаментнинг Instagram тармоғидаги саҳифасида овоз бериш йўли билан аниқланди. Мухлисларнинг овози билан энг гўзал полициячи деб амалиёт бошқармаси инспектори, полиция лейтенанти Кундиз Бугенбаева тан олинди.
Овозларни тўплаш олти ой давом этди. Ғолиб 2095 лайкка эга бўлди.Иккинчи ўринни 1026 овоз билан катта лейтенант Айнур Мирзаханова қўлга киритди.
Учликни полициячи Ботагоз Ахметова ёпиб берди. Унга 992 марта овоз берилди.
Танловда шунингдек қуйидаги полициячи қизлар иштирок этди:Лейтенант Балжан Есеева
Катта лейтенант Дамира Онгарбаева
Катта лейтенант Фариза Мусаева
Полиция капитани Динара Досимбекова
Изоҳ (0)