17 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Б.Р. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Мурожаатда Б.Р. 5 декабрь куни акаси Р.Б. Россиядан қайтаётганда автомашина ҳайдовчиси Н.Х. ва йўловчи С.Н.лар Қозоғистонга етиб келганларида ўзаро жанжал сабаб Р.Б.нинг бош ҳамда танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказгани ҳақида маълум қилган.Натижада Р.Б. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Х. ва С.Н.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)