Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти топшириғига биноан 21—22 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбоасари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлик қилаётган Яшил тараққиёт глобал институти ва Мослашув бўйича глобал комиссия билан ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

ТИВ матбуот хизматининг қайд этишича, Пан Ги Мун билан Сеул шаҳрида ўтказилган учрашувда Оролбўйи минтақасидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида фикр алмашилди. БМТ собиқ бош котиби Орол инқирозининг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ҳамжамиятнинг мазкур муаммога диққатини янада кўпроқ жалб қилиш ва уни ечиш учун донорлик ёрдамларини сафарбар қилишга қаратилган халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

«Президент Шавкат Мирзиёев билан яқинда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда кенг қамровли масалаларни, жумладан Орол фожиаси оқибатларига қарши курашиш учун халқаро донорлик ҳамжамиятларининг куч ва ресурсларини жалб қилишни муҳокама қилган эдик. Мен Ўзбекистон раҳбарининг заковатига, етакчилик сифатларига ва унинг мазкур глобал муаммони ҳал этиш учун кўрсатаётган жонкуярлигига лол қолдим. Биз Ўзбекистоннинг Яшил тараққиёт глобал институти ва Мослашув бўйича глобал комиссия билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирганини қўллаб қувватлаймиз», — деб қайд этди Пан Ги Мун.

У 2018 йил ноябри сўнгида Оролбўйи масалалари бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган эди.

Ўзбекистон делегацияси Яшил тараққиёт глобал институти (GGGI) штаб-квартирасига ҳам ташриф буюриб, мазкур ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари биалн танишди. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тақдимот чоғида GGGI мутахассислари Оролбўйидаги ҳолат билан муфассал таништирилди.

Тадбирда аниқ лойиҳалар асосида, жумладан халқаро донорлик тузилмаларининг молиявий-техник кўмагини жалб қилиш орқали Орол фожиаси ҳудудидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Оролбўйи ҳудудини тиклаш бўйича лоҳияларнинг тақдимоти якунида мавжуд вазиятни жойнинг ўзида ўрганиш ва тадим қилинган лойиҳаларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ қилиш учун GGGI мутахассисларининг мамлакатимизга ташрифини ташкиллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар