22 декабрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-тур ўйинлари бошланади.
«Сан-Сиро» стадионида «Милан» Флоренциянинг «Фиорентина»сини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Айни шу вақтда «Наполи» СПАЛни имтиҳондан ўтказади.
Миланнинг яна бир жамоаси «Интер» эса ушбу турда «Кьево» меҳмони бўлади. Учрашув бошланиши 22:00 га белгиланган.
23 декабрга ўтар кечаси турнинг марказий учрашуви Туринда бўлиб ўтади. Унда мезбон «Ювентус» клуби «Рома» билан беллашади. Ўйин тунги вақт билан 00:30 да бошланади.
А Серия
17-тур баҳслари
22 декабрь, шанба
«Лацио»—«Кальяри » 16:30
«Эмполи»—«Сампдория» 19:00
«Женоа»—«Аталанта» 19:00
«Милан»—«Фиорентина» 19:00
«Наполи»—СПАЛ 19:00
«Сассуоло»—«Торино» 19:00
«Удинезе»—«Фрозиноне» 19:00
«Кьево»—«Интер» 22:00
«Парма»—«Болонья» 22:00
«Ювентус»—«Рома» 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)