Осиё тараққиёт банки Синди Малвичинини Ўзбекистондаги ваколатхонанинг янги раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Синди Малвичини АҚШ фуқароси. Осиё тараққиёт банкидаги фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунига қадар, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари ва раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Синди Малвичини 2019-2021 йиллар учун Осиё тараққиёт банкининг мамлакат бўйича бизнес-режаларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ҳамда шериклик стратегияси устидан назорат олиб боради.
ОТБнинг бизнес-режаси ва стратегияси инфратузилмавий инвестициялар, инсон капитали ва хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ҳамда ижтимоий интеграцияни яхшилаш орқали мамлакатнинг узоқ муддатли ривожини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Изоҳ (0)