Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гон такроран ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Токиода суд молиявий фирибгарликларда айблангач, ишдан ҳайдалган Nissan-Renault альянси собиқ раҳбари Карлос Гоннинг ҳибс муддатини яна ўн кунга узайтирди.
Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гон куни фирибгарликда гумон қилиниб, қўлга олинганди. У 5 йил давомида мукофот тариқасида салкам 90 миллион доллар олган пулларини солиқ тўлаш учун унинг атиги ярмини декларация қилдирган.
Карлос Гон ўз ёрдамчисига тўловлар ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштириш бўйича тўғридантўғри буйруқлар берган. Айни пайтда коррупция можаросининг ҳар иккала иштирокчиси ҳам ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)