Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида 35,5 метрлик арча ўрнатилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Маълум қилинишича, байрам кунлари Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, шунингдек, кўплаб бадиий жамоалар, фолклор-этнографик ансамблларининг дастурлари режалаштирилган.
Байрам олдидан Термиз Марказий деҳқон бозори, Мустақиллик майдонига туташ ат-Термизий кўчасидаги сайлгоҳ ва барча туманлар марказида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Изоҳ (0)