ESPN канали UFC чемпиони, америкалик Даниэл Кормени 2018 йилнинг энг яхши жангчиси дея эътироф этди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар беради.
Корме икки вазн тоифасида 2 та чемпионлик камарига эга бўлган UFC тарихига кирган 2-жангчи (Конор Макгрегордан кейин) ҳисобланади. Америкалик оғир вазн тоифасидан ташқари яримоғир вазн чемпионлигини ҳам қўлга киритган.
2018 йилда у икки вазн бўйича ҳам чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун 3 та жанг ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди ва ноёб натижани қайд этди.
Корме ESPN ва UFC рейтингларини (вазн тоифасидан қатъи назар) бошқариб келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)