18 декабрда «Гранд-таълим» ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Muslimat.uz» хабар берди.
Тадбирга «Ҳилол-нашр» нашриёти ва «Islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Юсуф, Одинахон Муҳаммад Содиқ, марказ ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари, шунингдек, ота-оналар ташриф буюрди.
Исмоил Муҳаммад Юсуф ва Одинахон Муҳаммад Юсуф йиғилганларни халқаро араб тили куни билан табриклади. Марказда фаолият кўрсатаётган, Миср Араб Республикасидан ташриф буюрган араб тили устозлари Аҳмад Салмон ва Муҳаммад Абдусатторлар араб тилининг моҳияти ҳақида гапирди.
Фаол ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар, шунингдек, эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)