Facebook ижтимоий тармоғида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирга тегишли бўлган саҳифани фаластинликлар ва мусулмонлар ҳақидаги ҳақоратли постлари сабабли блоклаб қўйди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Исроилнинг икки фуқароси Иордан ғарбий қирғоғида ўлдирилгач, Яир Нетаньяху Facebook’да фаластинликларни «инсон кўринишидаги махлуқ» деб пост қолдирган. Яна бир постида Яир хоҳиши Исроилда мусулмонлар бўлмаслигини ҳақида маълум қилган.
Facebook кўп сонли шикоятлардан сўнг, постларни нафрат уйғотувчи хабар сифатида ўчириб ташлаган. Шундан кейин Яир Нетаньяху Twitter’да можароли баёнотлар беришда давом этган.
Изоҳ (0)