Авария 17 декабрь куни Ташенова кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, Mercedes ҳайдовчиси бошқа транспортни қувиб ўтаётган пайт, йўлдан ўтиб келаётган йўловчини кўрмай қолган.
200 метр юргандан сўнг, ҳайдовчи машина ҳаракатига бир нима ҳалақит қилаётганини сезган.
Ҳайдовчи машинани тўхтатганда, ғилдираклар орасида аёл борлиги аниқланган. Шундан сўнг, воқеа гувоҳлари ёрдамида аёлни ғилдирак остидан чиқариб, тез ёрдам чақирган.
Маълумотларга кўра, жабрланган аёл операция қилинган. Ҳозир аёл комада.
Изоҳ (0)