8 декабрь Вазирлар Маҳкамаси «Бошланғич таълимга болаларни мажбурий 1 йиллик тайёрловга босқичма-босқич ўтиш чоралари ҳақида»ги қарори тасдиқланди. Янги қарорга кўра, ўқитишда инновацион педагогик технологиялар, самарали услуб ва методлар қўлланилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Бундан аввал, болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича эксперементал лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалга оширилганди. Гуруҳлар мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалардан таркиб топди.
Вазирлик бепул 1 йиллик тайёрлов дастурининг Қарори жаҳон амалиёти асосида қабул қилингани ҳамда бу амалиёти қўлланилган мамлакатлар юқори малакали инсон ресусрлари ҳисобига иқтисодий ривожланишда пешқадамлик қилаётганини алоҳида қайд этди.
Тажриба гуруҳларига ўқув тарбия жараёнини ташкил қилиш учун ўқув-методик материаллар ва керакли адабиёт, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, болалар ва спорт инвентарлари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилди. Ота-оналар курс ташкил этилган муассасадан мажбурий 1 йиллик тайёрлов дастури бўйича ҳужжатлари билан танишиш учун олишлари мумкин.
Тажриба гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йилнинг 10 декабрида бошланиб, 2019 йилнинг 10 августида тугайди. Овқатланишни мажбурий ташкил қилиш назарда тутилмаган.
Курс якунидан сўнг болаларга бошланғич таълимнинг мажбурий йиллик тайёрловидан ўтганлари ҳақидаги давлат намунасидаги сертификат берилади. Гуруҳда тарбияланувчилар сони 30дан кўп ошмайди.
Изоҳ (0)