Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими замонавий техника воситалари билан жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Бўлим терговчи ходимлар учун хизмат хоналари, махсус тергов хонаси ва оператор хоналаридан иборат. Тергов бўлими жараённи стенография қилиш, видеоназорат, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео шаклда ёзиб олиш усукуналари билан жиҳозланган электрон дастур асосида ишлайди.
Хоналарга кузатув камералари ўрнатилган, улар орқали тергов жараёни ёзиб борилади.
Янги тизим тергов қилинаётган шахсга психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказиш, шунингдек, унга нисбатан бошқа ғайриинсоний ва ноқонуний усулларни қўллашнинг олдини олади.
Изоҳ (0)