Халқ таълими вазирлиги мактаб синфхоналарига камералар ўрнатиш тажрибасини ижобий деб ҳисоблайди, бироқ бунга молиявий маблағлар ажратишга ҳозирча тайёр эмас. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Камералар ёрдам беради, албатта. Ота-оналар улар орқали мактабдаги вазиятни кузатиб бориши мумкин, шу тариқа жамоатчилик назорати ривожланади», — деди Шерматов.
Бироқ у ҳозирча камераларни ўрнатиш учун ажратилган бюджет йўқлигини қўшимча қилди.
«Мактабларда камералар ўрнатишга давлат-хусусий шериклик асосидаги бирор бир вариантлар бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз. Бир нечта вариант ўйлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич ўрнатиш мумкин. Давлат камералардан аввал жойларда мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича жуда кўп масалаларни ҳал этиши лозимлигини тушуниш керак. Масалан, иситиш, ичимлик суви, хавфсизлик каби элементар масалалар», — дея таъкидлайди халқ таълими вазири.
Изоҳ (0)