АҚШда Дональд Трамп инаугурацияси билан боғлиқ тергов ишлари бошланди, деб хабар беради Wall Street Journal ўз манбаларига асосланиб.
Маълум бўлишича, терговларни бошланишига Трамп адвокатининг уйида ўтказилган тинтувлар сабаб бўлган. Тахминларга кўра, инаугурация ҳомийлари президент администрацияси томонидан хизматлар ёки сиёсий илтифотлар учун тадбирга пул ажратишга келишган.
Инаугурация 2017 йилнинг бошида бўлиб ўтган ҳамда ҳомийлар томонидан юз миллиондан ортиқ пул ажратилган.
Изоҳ (0)