Шу кунларда Остонада Кcell АЖ акцияларининг 75 фоизини харид қилиш бўйича «Қозоқтелеком» АЖ ва Telia Company ҳамда Fintur Holdings BV ўртасида шартнома имзоланди, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Шартнома доирасида «Қозоқтелеком» Telia Company’дан Кcell’нинг 24 фоиз акциялари, Fintur Holdings BV’ дан эса 51 фоиз акцияларини харид қилади.
Telia Company вакиллари 75 фоиз акцияларининг келишилган нархи 446 миллион доллар эканлигини маълум қилди.
Шартнома Telia’нинг Евроосиё бозоридан чиқишидаги яна бир қадам ҳисобланади. Шу тариқа, Ucell оператори Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотилгандан сўнг Telia компанияси Марказий Осиё бозорини тўлиқ тарк этди. У аввалроқ Тожикистоннинг Тcell’даги улушини ҳам сотган эди.
Изоҳ (0)