Paying Taxes 2019 тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий солиқ ставкаси 32,1 фоизга тенг. Бу дунёнинг ўртача кўрсаткичидан (40,4 фоиз) пастроқ, деб ёзади Spot.
Марказий Осиё ва Шарқий Европада ўртача статистик корхонага солиқ юки Ўзбекистон кўрсаткичларига яқин — 32,8 фоиз.
Paying Taxes тадқиқоти 2004 йилдан буён Жаҳон банки ва PwC аудиторлик компанияси томонидан ўтказиб келинади.
Тадқиқотда иштирок этган 190 та мамлакат орасида Ўзбекистон 64-ўринни эгаллади.
2018 йилнинг ноябрида чоп этилган ҳисоботда 2017 йил учун тадқиқот якунлари тақдим этилган. Унда Ўзбекистоннинг вақт бўйича кўрсаткичлари ҳам ёмон эмас. Мамлакат корхоналари солиқ ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш ҳамда солиқларни тўлаш учун йилига ўртача 181 соат вақт сарфлайди. Дунё бўйича ўртача кўрсаткич эса 237 соатни ташкил этади. Ўзбекистон мазкур бандда Греция, Германия, Италия ва Исроилни ортда қолдирди.
Изоҳ (0)