Ёвойи ҳайвонлар ветеринари Габриэла Бенавидес жанубий Африкадаги Крюгер паркида заҳарли илон ва олатўғаноқнинг ҳаёт учун курашиш жангини кўрган. Бу ҳақда «National Geographic» хабар берди.
«ЖАРда ҳозир қиш. Шунинг учун илонларни очиқ жойларда учратиш қийин. Бироқ, туристлар чуқурликда қолган илонга дуч келишган.
Илоннинг кўзлари аллақочон чўқиб бўлинган, бироқ илон олатўғаноқ билан курашарди. Қўрқинчлироқ бўлиш учун илон оғзини катта очиб, олатўғаноқни қўрқитмоқчи бўларди.
Катта эҳтимол билан шуни айтиш мумкинки, илон аллақачон касаликка чалинган бўлиши мумкин. Чунки у қушга жавоб қайтара олмасди.
Мазкур саҳна бизни илонлардан қўрқсак ҳам, унинг учун ҳавотир олишга мажбур қилди», – деган ветеринар.
Изоҳ (0)