2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига ўзлаштирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми жорий йил билан таққослаганда икки баробар ошиб, 4,1 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда 12 декабрь куни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«2018 йилда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2,4 миллиард доллар даражасида», — деди Инвестициялар давлат қўмитасининг хорижий ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Алексей Сим.
Унинг баҳо беришича, 2019 йилда ўзлаштирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми юқори даражадаги ташрифлар, шунингдек, мамлакатда ва хорижда халқаро бизнес-форумлар ўтказиш давомида имзоланган лойиҳалар ҳисобига 4,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)