Страсбург марказида ўт очган эркакни 700 дан ортиқ одам қидирмоқда. Бу ҳақда Франция ИИВ раҳбари Кристоф Кастанерга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
У, шунингдек, ҳужум уюштирган эркак анча вақтдан буён ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари эътиборида бўлганлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ Страсбург мэри Ролан Рис шаҳар марказидаги ярмаркада юз берган отишма террорчилик характерига эга бўлганлигини маълум қилган эди.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда ҳужум уюштирган эркак ҳаракатларининг аниқ сабаблари номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирганлиги оқибатида 3 киши ҳалок бўлганлиги, 12 киши яраланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)