ЎзА хабар беришича , «Довут ота» чегара божхона пости орқали Х.С. бошқарувида бўлган автомашина божхона кўригидан ўтказилганда, ичида назоратда тақдим қилинмаган ва ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган жисмоний шахслар учун белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган қиймати 45 миллион 435 минг сўмлик 618 дона парфюмерия ва 8 литр спирт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Дўстлик» божхона пости орқали товарларни ноқонуний равишда олиб киришга уринган шахс қўлга олинди.
Ушбу шахс 2 турдаги сифати кафолатланмаган қандолат маҳсулотларини божхона пости ташқарисидаги автотураргоҳда ўзи олдиндан келишиб қўйган фуқаролардан қабул қилиб, Нехия автомашинасига ортаётган вақтида фош қилинди.
Натижада, қиймати 6,2 миллион сўмлик 1 минг 630 дона ширинликларнинг яширинча олиб кирилиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)