Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда арчалар ўрнатиладиган ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларни маълум қилди.
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси Истиқлол кўчаси Алишер Навоий номидаги кутубхона қошида ўрнатилади. Бундан ташқари, қишнинг асосий байрами кунлари яна бешта асосий арча безатилади.
Бу ясатилган арчалар Халқлар Дўстлиги ва Хадра майдонларида Тошкент Давлат цирки олдида, Next ва Compass савдо-кўнгилочар марказлари яқинида ва Алгоритм даҳасида Roison Elektronics корхонаси ёнида ўрнатилади.
Туман ҳокимликлари пойтахт ҳайвонот боғи, Ecobozor савдо комплекси ҳудудида, GreenPark’да, «Ашхобод», «Дўстлик», «Эко парк», Мирзо Улуғбек номидаги Central Park боғларида, Алишер Навоий номидаги Катта театр олдида, Ўзбекистон Миллий банки ёнида ва бошқа жойларда байрам тадбирларини уюштиради.
Изоҳ (0)