Сингапурда юк машинаси ҳайдовчисидан бир доллар олишга уринган давлат хизматчиси Чен Цзылян пора олишда айбланди. Бу ҳақда The Straits Times хабар бермоқда.
47 ёшли хитойлик фуқаро юк контейнерларига хизмат кўрсатувчи давлат фирмасида катта оператор бўлиб ишлайди. Эркак коррупция бўйича икки эпизодда айбланди. Жумладан, суд ҳужжатларида 2017 йилнинг октябрида юз берган ҳодиса ҳақида сўз юритилади: ўшанда ҳайдовчи унинг транспорт воситасидан юкларни туширишни кечиктирмасликни сўраган.
Ҳозирда Цзыляннинг 2014 йилдан ҳозиргача бўлган фаолияти текширилмоқда. Пора олишда гумон қилиниб унинг ҳамкасби ҳам қўлга олинган.
Ишни судда кўриш келгуси йилнинг январига қадар давом этади. Коррупция учун жазо беш йилгача қамоқ жазоси ва 100 минг долларгача жаримани кўзда тутади.
Изоҳ (0)