Ўтган ҳафта мобайнида 629 та, 2,6 миллиард сўмдан ошиқ автомобиль рақамлари сотилган. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларига таяниб, «Spot» хабар берди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48% иккинчи ва 30% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 22% га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди.
Учинчи ўрин Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56% га тенг.
Изоҳ (0)