Давлат божхона хизмати томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Spot.
Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш таклиф этилмоқда.
Мисол учун, товарларни божхона тизмиларида («экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ҳамда «божхона ҳудудидан ташқарисида қайта ишлаш» бундан мустасно) юк божхона декларациясини тақдим қилиш йўли билан божхона нарх эквиваленти $10 минг – энг кам иш ҳаққининг бир (1) баробарида; $20 минг – энг кам иш ҳаққининг икки (2) баробарида; $40 минггача бўлганда– энг кам иш ҳаққининг беш (5) баробарида ўтказиш таклиф этилмоқда.
Товарларни божхона тизмида «экспорт», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ҳамда «божхона ҳудудидан ташқарисида қайта ишлаш»да декларациясини тўлдиришда энг кам иш ҳаққининг ярим (0,5) баробарида миқдорида божхона ставкасини белгилаш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа билан батафсил қуйдаги ҳавола орқали ўтиб, батафсил танишингиз мумкин.
Изоҳ (0)