Украина Бош вазири биринчи ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубов Ўзбекистон бозорларга товар олиб киришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва муаммоли вазиятлар ҳал қилинганини маълум қилган. Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб Spot хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Украинада Ўзбекистон автомобилларига қарши антисубсидия текшируви бошлангач, Украина дори воситалари Ўзбекистонга киритилмай қўйганди. 3 декабрь куни Украинада Ўзбекистон автомобиллари импортига нисбатан антисубсидия текширувларни тўхтатган.
Изоҳ (0)