Тожикистон аҳолиси Янги йил байрам кунларида атиги бир кун дам олади: «Байрам кунлари тўғрисида»ги қонунга кўра, Янги йил байрам кунларида фақат 1 январгина дам олиш куни ҳисобланади, деб ёзади «ASIA-Plus».
Ўзбекистон аҳолисининг бу борада кўпроқ омади чопди: Янги йил шарафига ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун — 2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача дам олади. Қўшимча дам олиш кунлари жорий этилганлиги сабабли икки шанба — 2018 йилнинг 29 декабрь ва 2019 йилнинг 5 январь кунлари иш куни бўлади.
Қозоғистон аҳолиси Янги йилда тўрт кун дам олади. Қозоғистонликлар 30 декабрдан дам олишни бошлайди. 31 декабрь, 1 ва 2 январь кунлари ҳам байрам кунлари ҳисобланади.
Қўшни Қирғизистонда ҳам тўрт кун — 30 декабрдан 3 январгача дам олиш кунлари ҳисобланади. Туркманистонда ҳам Тожикистондаги каби Янги йилда атиги бир кун — 1 январь куни дам олишади.
Эслатиб ўтамиз, «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони имзоланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)