Барак Обама администрациясида собиқ вице-президент вазифасида ишлаган Жо Байден навбатдаги президентлик сайловларига ўз номзодини қўйиши мумкинлигини маълум қилган, деб хабар берди «Эхо Москви».
Монтанадаги университетда чиқиш пайтида, 76 ёшли Жо Байден АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйиш ёки қўймаслик ҳақидаги якуний қарорни икки ой ичида қабул қилишини маълум қилган. Жо Байден сўнгги сўровлар натижасига кўра, барча демократлар ичида энг кўп овоз тўплагани ҳақида ҳам гапирган.
Маълумот учун, АҚШ президентлиги учун навбатдаги сайловлар 2020 йилнинг кузида бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтда мамлакатни бошқараётган Дональд Трамп сайловларда иштирок этишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)