Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси рекорд миқдордаги палов тайёрлаш акциясини хорижда такрорлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Бунинг учун таом тайёрланган улкан қозонлар хорижга жўнатилади.
«Ўзбегим» анъанавий маданият фестивали доирасида 7,36 тонна мега-паловни тайёрлаш учун махсус қуйилган 7 ва 8 тонналик қозонлар Туризм қўмитасига топширилган.
Қўмита уларни республикага хорижлик сайёҳларни жалб қилиш учун қўллаш ниятида ва аллақачон янги лойиҳани режалаштирди.
Изоҳ (0)