2018 йилда Ўзбекистонда қурилиш материаллари ўртача 0,3 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланиб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Цемент 1,7 фоиз, шпатлёвка — 0,8 фоиз, дераза ойналари — 0,6 фоизга арзонлашди.
Умуман олганда эса, расмий статистикага кўра, январь—ноябрь ойларида қурилиш материаллари 18,6 фоизга қимматлашган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноозиқ-овқат товарлар 11 ой давомида ўртача 11,1 фоизга қимматлашган. Қурилиш материалларидан сўнг истеъмол нархлари индексининг ўсишига маиший ёқилғи (кўмир), кийим-кечак, оёқ кийим ва автомобиллар учун ёнилғи жиддий таъсир кўрсатган.
Изоҳ (0)