Россия пойтахти Москва шаҳрида тўққизта вокзал портлаш хавфи сабабли текширилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Газета.ru»

Таъкидланишича, дастлаб фақат Рижский вокзали текшируви ҳақида маълум бўлган.

Кинологлар пойтахтнинг Киев, Беларусь, Ленинград, Қозон, Ярослав, Рижский, Савелов, Павелецкий, Курс темирйўл вокзалларини текширмоқда.