АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга «нимани истаса, шуни муҳайё қилишини» ваъда қилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.
Дональд Трамп Буэнос-Айросда 30 ноябрдан – 1 декабргача ўтказилган, G20 саммити доирасида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Индан Шимолий Корея раҳбарига ўз ваъдасини етказиб қўйишини илтимос қилган.
Маълумот учун, АҚШ ҳамда Шимолий Корея раҳбарларининг ўртасидаги икки томонламали учрашув 12 июнда бўлиб ўтган эди. Ўшанда Трамп «ўта муҳим, умумийлаштирилган ва батафсил» деб қайд этган ҳужжат имзоланган эди.
Бироқ, 7 июлда расмий Пхеньян қаттиқ танқид остига олган эди. Ўшанда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги АҚШ талабларини икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга жиддий таъсир кўрсатишини маълум қилган эди. КХДРни АҚШ ядровий қуролсизланитришнинг барча босқичида иштирок этиб, эвазига ҳеч нима бермаслиги ёқмаган эди.
Изоҳ (0)