Саратовда Яшил орол туристик базасида отаси билан Волгада сайр қилаётган беш ёшли бола муз остига қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Терговчилар 30 ноябрь куни отаси билан сайр қилаётиб муз остига тушиб кетиш оқибатида беш ёшли боланинг ҳалок бўлганлиги вазиятини аниқлаштирмоқда.
Боланинг отаси уни сувдан чиқариб олишга уринган, бироқ бунга кучи етмаган. Шунда у сувдан чиқиб, таниши ва боланинг бобосини чақирган. Улар сувга қайиқ тушириб, болани сувдан чиқарган.
Улар болага биринчи ёрдам кўрсата бошлаган, шунингдек, қутқарув хизмати ва тез ёрдам ходимларини чақирган. Ҳодиса жойига етиб келган фавқулодда хизмат ходимлари бола ўлимини қайд этган.
Изоҳ (0)