Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган Бўронтепа археологик ёдгорлигида янги экотуристик йўналиш — Oasis Safari ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
Мазкур маскан чўл ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан, барча сайёҳлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Ўз замонасида «Буюк Ипак йўли» карвонлари савдо-сотиқ ишлари туфайли шу ердан ўтган ва бу ер аҳоли турар жойларига айланган.
Бугун эса ушбу сайёҳлик йўналиши ҳали ҳам қум орасида, қадимги давр буюмлари қолдиқларини ўз бағрида сақлаб келаётган катта археологик тепаликдир. Ердан 3 метр пастликда жойлашган ер ости йўли орқали кириладиган ҳамда лимон, мандарин, помидор, бодринг каби цитрус мева-сабзавотлар етиштирилаётган каттагина иссиқхона ва сайёҳлар учун дам олиш жойларидан иборат.
Изоҳ (0)