Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Медиа марказида Марказий банк, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев банк тизимида амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар хусусида гапирди, деб ёзади ЎзА.
«Энг аввало, кредит бериш тартибини қайта кўриб чиқиш лозим ва инфляция юқори бўлаётган ҳозирги вақтда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш зарур, — дейди М.Мирзаев. — 2019 йилда қисқа фурсатга бериладиган, аммо фоизи камайтирилган кредитлар ишлаб чиқиш режалаштирилган. Кредит тўлашга лаёқати бўлган ҳар бир мижозга, албатта, ҳар хил турдаги кредитлар муаммосиз ажратилади».
Йиғилишда банк тизимида ижобий натижалар билан бирга, қатор муаммолар борлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига қадар, мижозлар учун кредит ажратилишида банк ходимлари томонидан 2 минг 300 дан ортиқ қонун бузилиши аниқланиб, бартараф этилган.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар йиғилиш иштирокчиларининг саволларига атрофлича жавоб берди.
Изоҳ (0)