28 ноябрь куни Наманган шаҳрида «Тўйлар» акцияси ташкил этилди. Унда иккита никоҳ ҳамда 12 та хатна тўйи ўтказиб берилди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПF-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифалари янги ташкил этилаётган «Вақф» фонди зиммасига юкланган эди.
«Вақф» фонди меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини никоҳ ва ақиқа тўйларини ўтказиб бериш бўйича «Тўйлар» номли акция эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)