Буюк Британиянинг Оксфорд университетида олимлар балиқларда юрак тўқималарини тўлиқ қайта тиклай олиш қобилиятини аниқлади. Бу ҳақда Phys.org. хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Astyanax mexicanus балиқларида юракни қайта тиклашга икки ген Irrc10 ва Cav масъул. Ҳозирча балиқларнинг мазкур тури бундай механизм аниқланган ягона мавжудот.
Astyanax mexicanus Мексиканинг чучук сувли сув ҳавзаларида яшайди ва юрак тўқималарини тўлиқ қайта тиклай олади. Бу жараён геномнинг учта соҳаси зиммасидадир.
Юрак тўқималари шикастланган тақдирда балиқларнинг Irrc10 ва Cav генлари ишга тушади.
Одамларда Irrc10 мушаклар қисқаришини тартибга солишда қатнашувчи оқсилни кодлайди. Cav ҳужайра мембранаси таркибига кирувчи кавеолин оқсилини кодлайди.
Изоҳ (0)