«Ўзавтосаноат» АЖ корхонада кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш учун дилерлик корхоналари ўртасида рақобатни ошириш бўйича, жумладан тўлиқ хусусий дилерлик корхоналари сонини ошириш йўли билан босқичли ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур иш доирасида учта дилерлик корхоналаридаги улушлар (Сирдарё вилоятидаги «Оқолтин Автотехсервис» МЧЖ, Жиззах вилоятидаги «Жиззах Автотеххизмат» МЧЖ ва Самарқанд вилоятидаги «Самарқанд Автотеххизмат» МЧЖ) савдо ташкилотчиси — «Республика мулк маркази» МЧЖ орқали хусусий инвесторларга сотиш учун аукцион сотувга қўйилди.
Савдо 2018 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)