Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти Россиянинг Саратов вилояти вакилларини ҳайратга солди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича маслаҳатчиси Юрий Аршинов маълум қилди, деб ёзади «Sputnik».
«Муҳими, мазкур мамлакатни ўзимиз учун кашф этдик, экспорт ва инвестициявий салоҳиятини баҳоладик… Шарт-шароитлар анча мақбул ва биз кутганимиздан ортиқ бўлиб чиқди», — дейди у.
Аршиновнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан музокаралардан ташқари, Ўзбекистоннинг нотижорат ташкилотлари вакиллари ва ҳукумат органлари билан учрашувлар ўтказилган.
«Кичик ва ўрта тадбиркорлик даражасидаги ҳамкорларимиз музокаралар жараёнидан жуда мамнун бўлди», — дея таъкидлади Аршинов.
Изоҳ (0)