Тошкентдаги Инҳа университетида GDG-DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги , Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Google компанияси ва Google Developers Group (GDG)нинг Тошкент гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, дастурчилар, IT-мутахассислари, соҳадаги янги технология ва лойиҳалар билан қизиқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирда малакали мутахассислар иштирокида блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/АР технологияларини бизнес соҳасида қўллаш ва бошқа шу каби мавзуларда очиқ мулоқотлар ўтказди.
Изоҳ (0)