16 ноябрь, жума куни Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси мусобақасининг навбатдаги турида Нидерландия термасига сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа французларнинг 15 та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз учрашувлар сериясига барҳам берилди.
Жамоа сўнгги 15 та ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозониб, 4 тасида дуранг қайд этганди.
Нидерландия терма жамоаси эса Францияни сўнгги 10 йил ичида илк марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Нидерландия сўнгги бор французларни Евро—2008 мусобақасининг гуруҳ босқичида мағлуб этганди.