Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг янги биноси топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
У ерда 65 шифокор, 91 ўрта маълумотли ходим меҳнат қилади. Марказ тизимидаги муассасаларга жорий йилда 30 нафарга яқин олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинди.
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда шулар ҳақида айтилди. Марказ биноси қурилишига 3,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари О. Ҳамроев иштирок этди.
Изоҳ (0)