Термиз туманидаги Қум қишлоғида Сурхондарё вилояти ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлинмаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилга мўлжалланган ўқув машғулотлари доирасида ташкил этилган тадбир Қум қишлоғига ғаразли ниятлар билан аҳолининг тинч, осуда турмушига рахна солиш, уни издан чиқариш ва қўпорувчилик жиноятларини амалга ошириш мақсадида қишлоққа кирган шартли жиноий гуруҳ ҳаракатларини бартараф этишга йўналтирилди.
Машғулот жараёнида шартли жангарилар қўлга олиниб, зарарсизлантирилди.
Тадбирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг фавқулодда ҳолатларга жанговар шайлик даражаси кенг намоён бўлди. Шахсий таркибнинг шундай вазиятларда ҳам тўғри қарор қабул қилиш ва барча вазифаларни юксак даражада уддалай олиш кўникмасига эга экани ўрганилиб, синовдан ўтказилди.
Изоҳ (0)