Сурия ҳукумати собиқ жангариларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация марказини ташкил этади. Бу ҳақда САР миллий ярашиш вазирлиги вакили Яна Хаддур маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бугун биз ўз мақомини яхшилаб, ватанига қайтган собиқ жангариларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация марказини яратиш устида ишламоқдамиз», — деди Хаддур.
Унинг сўзларига қараганда, мазкур марказ вақтинча яшаш мамлакатларида ёмон шароитларда бўлган қочоқларни қабул қилишдаги алоҳида ҳолатлар билан ишлаш учун ҳар томонлама таъминотга муҳтож.
«Бундай оилалар учун реабилитация, шунингдек қўшимча кўмак ва ижтимоий таъминот кўзда тутилган», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)