5 ноябрь куни Лондонда анъанавий World Travel Market – 2018 халқаро сайёҳлик кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистон ягона стендида ўз хизматлари ҳақида маълумот тақдим этмоқда. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар қилди, деб ёзади ЎзА.
Уч кун давомида кўргазма меҳмонлари миллий авиаташувчининг йўловчи ва юк ташувлари соҳасидаги имкониятлари ҳақида, шунингдек, республиканинг сайёҳлик йўналишлари, туризмнинг ҳар хил турлари, таклиф этилаётган турлар ва туристлар учун яратилган инфратузилма ҳақида тўлиқ ахборот олиши мумкин.
WTM — 2018 доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» мутахассислари чет эллик шериклар билан Ўзбекистонга туристларни жалб этиш ва авиакомпания рейсларида йўловчи оқимини ошириш масалалари бўйича қатор музокаралар ва учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)