Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати офицерлари Жамол Қошиқчи ўлдирилгандан сўнг Истанбул бош консуллиги олдидаги кузатув камералари видеофайлларини блоклаб қўйишга уринган. Бу ҳақда Туркия разведкасига таяниб, Sabah газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
6 октябрь куни Саудия элчихонаси хавфсизлик хизмати офицерлари турк полициячилари учун ўрнатилган кузатув камераларини текшириш баҳонаси билан Қошиқчи ўлдирилган кунда олинган видеоёзувларни шифрлаб қўйганлиги таъкидланмоқда. Жумладан, журналистнинг ўзи ва унинг тахминий қотиллари элчихонага кирганлиги акс этган видео блоклаб қўйилган.
Бироқ, нашр манбаларига кўра, Туркия хавфсизлик кучлари бу ёзувларни бир кун аввал, 5 октябрь куни кўриб чиқишга улгурган. Улар паролни бузиш ва бу ёзувларни очишга эришган, улар кейинроқ эълон қилинган.
Изоҳ (0)