Нукусда «Ниҳол» мукофоти танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Унда танловнинг қўйи босқичларида ғолиб бўлган 75 нафар йигит-қиз ўз истеъдодини намойиш этди, деб ёзади ЎзА.
Санъатнинг мусиқа ижрочилиги, опера, анъанавий ижрочилик, эстрада ва рақс йўналишлари бўйича ўтказилган танловда Олимбой Каримбоев, Сардор Озодов, Асадбек Акимов, Муҳаммад Мирзабоев, Малика Бейимбетова, Раҳим Орингалиев, Миратдин Алланазаров, Муҳаммад Тўрабеков, Гулчинор Худойбергенова, Қувониш Сейтимбетов, Одил Бахтибоев, Гулноз Алламбергенова, Хайрулла Оллоёров ва Муҳаммад Пардабоев биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
Изоҳ (0)