Филиппинда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ер силкиниши UTC бўйича 07:55 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази Шимолий Ланао провинциясининг Сапад муниципалитетидан олти километр жануби-шарқда жойлашган. Унинг ўчоғи эса 598,1 километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар, вайроналар ҳақидаги хабарлар келиб тушмаган, цунами таҳдиди эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)