Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 1 ноябрь куни Янгийўл туманида яшовчи Д.Т. уйида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган бирга яшаган уй эгаси Р.Р. танасининг турли жойларига қўли билан уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Натижада Р.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Д.Т. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)